June 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари Россиянинг “Дизельзипсервис” корхонасида двигателларни капитал таъмирлаш жараёни билан яқиндан танишишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, Бошқарма ва корхоналарда углеводородларни қазиб чиқариш режасини бажарилишини ва сиқув компрессор станцияларни барқарор ишлатиш хамда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг сиқув компрессор станцияларидан 4 дона
Д-336 русумли газ турбинали двигателларини Россия давлатининг
Санкт-Петербург шаҳридаги “Дизельзипсервис” МЧЖ таъмирлаш базасига “С.Е. Civil Engines Ltd” компанияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида имзоланган шартномага асосан капитал таъмирлаш учун юборилган эди.

Двигателларни “Дизельзипсервис” МЧЖ базасида таъмирлаш ишлари якунланиб, махсус синов стендида синаш ишларида қатнашиш ва қабул қилиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Углеводородларни қазиб чиқариш, Харидлар департаментлари ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислардан иборат “Ишчи гуруҳ” Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳрига етиб боришди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари “Дизельзипсервис” МЧЖ базасининг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, газ турбинали двигателларни капитал таъмирлаш вақтидаги техник жиҳатдан мураккаб бўлган текшириш, ҳисоблаш, йиғиш, созлаш ва синов жараёнларини қизиқиш билан ўрганиб чиқди, шунингдек, “Дизельзипсервис” МЧЖ мутахассислари билан тажриба алмашилди.

Двигателларни синов жараёнига тайёргарлик ишларини ва синов стендининг техник ҳолатини синчковлик билан ўрганиб чиқилди ва синов вақтида газ турбинали двигателларни техник кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи заводнинг “ишлатиш қўлланмаси”га тўғри келиши бўйича қатъий талаб қўйилди.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳ” аъзолари ва “Дизельзипсервис” МЧЖ ходимлари билан ҳамкорликда 2 дона Д-336 русумли газ турбинали двигателларни навбатма-навбат махсус стендга ўрнатилиб, синов ишлари бошланган бўлиб, газ турбинали двигателларнинг капитал таъмирдан кейинги ишчи техник кўрсаткичлари текширилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “С.Е. Civil Engines Ltd” компанияси ва “Дизельзипсервис” МЧЖ мутахассислар билан биргаликда синов ишларидан сўнг газ турбинали двигателларни махсус контейнерга жойлаштириш ва Жамиятимизга қисқа фурсатда етказиб бериш бўйича музокара ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|