Нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш
July 2, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода йиллик қуввати 500,0 млн м³ бўлган газни дастлаб тозалаш қурилмаси ишга туширилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” конида йиллик қуввати 500,0 млн м³ бўлган газни дастлаб тозалаш қурилмаси қурилиш ишлари якунланди ҳамда қурилма ишга қўшилди.

“Тўмарис” газни дастлабки тозалаш қурилмаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда зарур бўлган аппарат ва ускуналар билан қурилди.

Газни дастлабки тозалаш қурилмасининг ишга туширилиши натижасида, “Тўмарис” конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан механик бирикмалар, конденсат ва техник суюқликни ажратиб олиш имкони яратилди.

Бундан ташқари қурилма ишга қўшилгандан сўнг, “Тўмарис”-“Саватли”-“Дояхотин” табиий газ қувурларидаги гидравлик қаршилик ва босимлар фарқи камайиши ҳисобига қўшимча кунлик 150,0 минг м³ табиий газ қазиб олишга эришилди.

Ушбу газни дастлабки тозалаш қурилмаси қурилиши конлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан мехник аралашмалар, суюқлик ва конденсатни ажратиб олишга хизмат қилади.

Шунингдек, бирламчи тозаланган табиий газни “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасигача етказиш мақсадида, қурилган диаметри Ø-325х10 мм, узунлиги 44,0 км бўлган газ қувурларида суюқликлар йиғилишини олдини олиш, қувурдан табиий газни ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш учун ҳам ишлатилади.

Маълумот учун: Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тўмарис” кони Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2019 йилда фойдаланишга топширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|