“Ўзбекнефтгаз”: Меҳриддин Абдуллаев “Air Products and Chemicals, Inc.” компанияси раҳбарияти билан инвестицион лойиҳаларга доир масалаларни муҳокама қилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Аблуллаев ва “Air Products and Chemicals, Inc.” (АҚШ) компаниясининг Марказий Европа, МДҲ бўйича Вице-президенти Вацлав Харант билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан учрашув ўтказди.
Музокара давомида томонлар нефть-газ саноатида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, жаҳон энергетика ва нефть-кимё бозорини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва тенденцияларига оид қатор масалаларни муҳокама қилдилар.
“Air Products and Chemicals, Inc.” Компанияси вакиллари Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни қўллаб-қувватлаб, ўз қизиқишини билдирди.
Учрашувда томонлар ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, қўшма фаолиятнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш зарурлигига келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, “Air Products and Chemicals, Inc.” дунёда саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади ва бозорда 80 йилдан кўпроқ вақт давомида фаолият юритиб келмоқда. 2019 молия йилида компания савдо операцияларнинг ҳажми 8,9 мамлакатларида 50 миллиард долларни ташкил этди, капиталлашув ҳажми 50 миллиард долларга етди.
Компаниянинг асосий фаолияти турли соҳалар учун атмосфера ва технологик газлар ва тегишли ускуналарни ишлаб чиқариш, шу жумладан, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё, металлургия, электроника, озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқариш.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|