“Ўзбекнефтгаз”: Жисмоний ва юридик шахслардан 899 та мурожаат келиб тушди
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-,34-,35- моддаларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2021 йилнинг январь-май ойларида келиб тушган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлиллар қуйидагиларни кўрсатмоқда.
Жисмоний ва юридик шахслардан жами 889 та мурожаатлар келиб тушган ва рўйхатга олинган, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича Бошқарув раисининг ўринбосарлари, департамент ва бўлим бошлиқлари, жамият тизимидаги ташкилотлар раҳбарларига етказилди ҳамда мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.
Ҳисобот даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви аппарати, унинг тасарруфидаги ташкилот ва корхоналарга жами 889 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлардан, 57 таси (6,4%) юридик шахслар ва 832 таси (93,6%) жисмоний шахслардан келиб тушган.
Шулардан:
а) 551 таси (62,0%) электрон;
б) 254 таси (28,6%) ёзма;
в) 84 таси (9,4%) оғзаки мурожаатлар.
Мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, уларнинг 389 та (43,8%) ишга кириш, 107 та (12,0%) меҳнат муносабатлари, 90 та (10,1%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 29 та (3,3%) ёқилғи, 14 та (1,6%) газ таъминоти ва 260 та (29,0%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 457 та (51,4%), Бухоро 152 та (17,1 %), Жиззах 41 та (4,6%) Фарғона 26 та (2,9%), Сурхондарё 15 та (1,7%) вилоятларда ҳамда Тошкент шаҳрида 85 та (9,6%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг ижроия аппаратида ҳал этилган. Кўриб чиқилган 889 та мурожаатлардан, 301 таси қаноатлантирилди, 24 таси тааллуқлилиги бўйича ижро учун юборилган, 23 таси кўрмасдан олдирилди, 497 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 44 таси ўрганиб чиқилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 430 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 395 таси ижроси таъминланди, 35 таси кўриб чиқилмоқда.
Департаментлар ва бўлимлар билан ҳамкорликда иш юритиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.
Бу борадаги ишлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.
Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|