“Ўзбекнефтгаз”: Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 3-навбатида таъмирлаш ишлари амалга оширилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотида жойлашган Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 3-навбатида огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилиб, тўхтатилган эди.
Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмада барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилди.
Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилди.
Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 3-навбати режали тўла таъмирлашга тўхтатилган даврда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди.
Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 9,0 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.
Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 3-навбати эса 2008 йилда ишга туширилган бўлиб, қўрилма йилига 3,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 57,8 минг тонна суюлтирилган газ ва 24,0 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|