“Ўзбекнефтгаз”: Газлида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида конденсат ўғирлиги фош этилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Газли ҳудудида содир этилаётган конденсат ўғирлиги олди олиниб, аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари билан самарали ҳамкорлик қилинмоқда.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кулбешкак” ва “Учқир” конларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ўтказилган навбатдаги ўрганишлар жараёнида, худдики чўпон сифатида фаолият юритиб, аслида конденсат ўғирлиги билан шуғулланаётганлар аниқланди.
У ерда конденсат сақлаш жойи аниқланиб, ҳажми 20 литрдан бўлган 15 дона, ҳажми 200 литр бўлган 1 та дона пластмасса идиш ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, идишларда 100 литр дизель ёнилғиси борлиги ҳам аниқланган бўлиб, маҳсулот ашёвий далил сифатида тергов органларига топширилиши учун олиб қўйилди. Ўз навбатида, ўрганишлар жараёнида давлат рақамисиз ҳаракатланган юк автомашиналари борлиги ҳамда уларнинг мақсадсиз юргани аниқланган. Юк автомашиналарида саксовул ортилган бўлиб, табиатга зарар етказилгани ҳолати ҳам фош этилди.
Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ коррупцияга ҳамда давлат табиий бойликларини талон-тарож қилаётганларга қарши курашиш учун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, Миллий гвардия, Прокуратура, Ички ишлар органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят иши очилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Газли нефть ва газ бошқармасига сўнгги ташрифи давомида, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда токи ўғирликлар, талон-тарож ҳолатлари якунланмас экан, унга қарши кескин кураш давом этиши билдирган ва бу борада алоҳида топшириқлар берган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|