“Ўзбекнефтгаз”: “KO‘KDUMALOQ-GAZ” МЧЖ қўшма корхонаси билан ҳамкорликда паст босимли газлар самарали қайта ишланмоқда (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Одатда нефтни қазиб олиш жараёнида ушбу маҳсулот билан биргаликда йўлдош газ ҳам ер юзига чиқиб келади. Ер юзига нефть билан бирга чиққан ушбу газ жуда паст босимда бўлгани учун 2005 йилгача ундан ҳеч қандай самарали фойдаланилмасдан, тўлиқ ёқиб юборилган. Бу эса атмосферани зарарли чиқиндилар билан ифлосланишига ҳам сабаб бўлган.
Ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш, шунингдек, ёқиб юборилаётган йўлдош нефть газидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш долзарб муаммолардан бири эди. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида “Кўкдумалоқ” конидан қазиб чиқарилган йўлдош газни утилизация қилиш” инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилади.
1985 йилда Қашақадарё вилояти ҳудудида очилган “Кўкдумалоқ” конидан нефть ва газ конденсатининг асосий қисми қазиб олингани сабаб лойиҳани айнан ушбу конда амалга ошириш назарда тутилган.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 30 ноябрдаги 560-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади.
Шу тариқа 2005 йил 14 сентябрида “KO‘KDUMALOQ-GAZ” МЧЖ (Ўзбекистон-Швецария-Буюк Британия) қўшма корхонаси ташкил этилади.
Қўшма корхона томонидан 2005/2011-йиллар мобайнида “Кўкдумалоқ” конида йўлдош ва паст босимли газларни қайта ишлаш учун сиқув компрессор станциянинг (СКС) 1-,2-,3-навбатлари қурилиб, 2013 йилгача кўшма корхона мутахассислари томонидан ишлатилиб келинган.
2011 йилдан бошлаб эса қўшма корхона томонидан “”Жанубий Кемачи”, “Крук”, “Ғарбий Крук”, “Умид” ва “Шимолий Ўртабулоқ” конларининг паст босимли газларини утилизация қилиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. 2014 йил 6 октябрда мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 740-Ф сонли қарори билан тасдиқланди. 2017 йил 1 апрель куни лойиҳани амалга ошириш натижасида “Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станцияси ишга туширилди. Ушбу станциянинг йиллик қуввати 858 млн куб метр паст босимли газни қайта ишлашга мўлжалланган.
2019 йил 31 октябрдаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “KO‘KDUMALOQ-GAZ” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан қўшма корхона томонидан қўшимча кунлик 2,12 млн куб метр ўрта босимли газни қайта ишлаш бўйича хизмат кўрсатилиб келинмоқда.
Айни пайтда қўшма корхонанинг малакали мутахассислари томонидан технологик қурилмаларни 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг январь-сентябрида корхона томонидан белгиланган режа топшириқлар 105,7% бажарилди ва 578,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|