“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ахборот-коммуникация технологиялари жадал суратларда жорий этилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда ахборот технологиялари инфратузилмасини яхшилаш орқали маълумотлар алмашишнинг тезкорлигини таъминлаш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.
Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” мажмуасидаги мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан “Учқир-Қумли” конлари йўналишининг 30-километридан ва “Қумли–Тайоқли” йўналишигача, “Учқир-Қулбешкак-Дояхотин” йўналишларида симсиз “Ubiquiti Wi-Fi” радиореле туридаги алоқа кўприклари ўрнатилиб, ишга туширилди. Ушбу алоқа кўприклари учун зарур частотадан фойдаланиш учун “Электромагнит мослашув маркази”дан махсус рухсатномалар олинди.
“Учқир” мажмуаси Бош маъмурий биносида локал тармоқ линиялари ётқизилиб, локал тармоқ пассив қурилмалари ўрнатилди. Асосий бинода жойлашган Маълумотлар алмашув марказида коммуникация шкафи, бошқариладиган коммутаторлар, узлуксиз қувват манбаи ва серверлар ўрнатилди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш диспетчерлик биносида ва Лаборатория биноларида ҳам тармоқ ҳосил қилиш учун тармоқ пассив ва актив қурилмалари ўрнатилиб ишга туширилди.
“Учқир” мажмуаси ва “Пропан – Бутан” омборхонаси ўртасида алоқани ташкил қилиш учун оптик толали алоқа кабеллари ётқизилиб, алоқа толаси маълумотларни қайта ишлаш марказига олиб келинди ва тармоқ қурилмаларига уланди.
“Пропан – Бутан” объектида жойлашган кичик сервер хонасидан Тарози оператор хонасигача қўшимча оптик толали алоқа кабели тортилди ва тармоқ қурилмалари ўрнатилди. Тарози оператор хонасида локал тармоқ кабеллари монтаж қилинди ва тармоқга уланиш нуқталари (сетевая розетка) ўрнатилди. Тарози операторлари иш учун зарур бўлган компьютер қурилмалари ўрнатилди ва ички тармоқга уланди. Тарози қурилмаси маълумотлари “1С” дастурига узатилиши созланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|