Конлар ва қудуқлар фаолияти
June 20, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бундан 42 йил аввал иш бошлаган қудуқнинг қайта таъмирланиши натижасида табиий газ ва газ конденсати олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

Жумладан, 132-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда сувланган оралиқларини ёпиш ва қўшимча отиш ишлари олиб борилди . Натижада қудуқдан 2436–476м перфорация оралиғидан 45 минг кунлик газ куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|