“Ўзбекнефтгаз”: Чиноз нефтни қайта ишлаш заводида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Фото:
Унда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш шахсий таркибининг ҳаракатлари амалда кўриб чиқилиб, уларнинг тегишли техникалари шайлиги синовдан ўтказилди.
Ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашиш, ёнғин содир бўлганда оловни ўз вақтида ўчириш жараёнлари бўйича билим ва тушунча бериш билан бир қаторда ўқув-тактик машғулоти ҳам ўтказилди.
Фото:
Заводда шартли равишда чақнаш содир бўлиб, ушбу ҳолат натижасида ускуналарда мавжуд бўлган нефть маҳсулоти тўкилиб, ёнғин содир бўлганлиги аниқланди.
Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунга қадар кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначилари томонидан объектдаги ишчи хизматчилари фавқулодда ҳолат бўлган жойдан эвакуация қилинди. Шундан сўнг, фавқулодда ҳолат содир бўлган жойда разведка ишлари олиб борилди ва цех ҳудудида жойлашган ёнғин ўчириш сув олгичига биринчи ёнғин ўчириш автомобили ўрнатилди.
Фото:
Жараёнда жабрланувчи борлиги аниқланиб, уларни қутқариш чоралари кўрилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида шартли ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, батамом ўчирилди.
Машғулот сўнгида, ёнғин ўчиришда ва инсонларни қутқаришда амалга оширилган жанговар ҳаракатлар давомида йўл қўйилган камчиликлар, бошқа хизматлар билан хамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Ўқув машқи якунида иштирокчиларга йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан зарур тавсиялар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|