Конлар ва қудуқлар фаолияти
July 6, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 2,3 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газконденсат конидаги 212-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, 2948-2928 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кура, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган буруғулаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз”АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғулаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|