Конлар ва қудуқлар фаолияти
October 23, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Муборакдаги “Алан” конида кунлик 70 минг куб метр табиий газ ва 1,6 тонна газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газ конденсат конидаги 208-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, қудуққа 2822–2948 метр интерваллар оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,6 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди. Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Алан” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|