“Ўзбекнефтгаз”: “Ёзнинг иссиқ кунларида ёнғинни олдини олиш ва ўз вақтида бартараф қилиш” мавзусида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди (Видео)
Бош саҳифа
Русский
Жорий йилнинг 14 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 73-сонли “Қорасув” номли АЁҚШда "Ёзнинг иссиқ кунларида ёнғинни олдини олиш ва ўз вақтида бартараф қилиш" мавзусида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бошқармаси вакиллари ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг ишчи-ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Ўқув машғулотларида мутахассислар томонидан иштирокчиларга ёнғин хавфсизлиги таркибининг малакаси ва қоидалари, ёнғинни бартараф қилишга жалб этиладиган куч ва воситаларни тезкорлик билан сафарбар этиш бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетиши ва автомобиль двигатели қизиб кетиши натижасида юзага келган ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашиш, ёнғин содир бўлганда оловни ўз вақтида ўчириш жараёнлари бўйича ўқув-машғулоти ҳам ўтказилди.
Ўқув машқи давомида АЁҚШ ишчи-ходимлари ёнилғи қуйган пайтда автомашинада келиб чиққан ёнғинни зудлик билан бартараф этишга киришдилар. Сўнгра дастлабки маълумотларни барча тезкор хизматларга хабар бериш ва огоҳлантириш, содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинадиган куч-воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатларини амалий тарзда кўрсатиб бердилар.
Бундай ўқув машқларини ўтказишдан асосий мақсад, кутилмаган вазиятларда фуқаролар ва ихтисослашган хизмат ходимларида зарур кўникмаларни шакллантириш ва нохуш ҳодисаларни олдини олиш.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|