“Ўзбекнефтгаз”: И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул бошланди
Бош саҳифа
Русский
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2021–2022 ўқув йили учун 480 та ўрин бўйича қабул бўлиб ўтади.
Шу жумладан, 30 та ўрин Қашқадарё вилоятидаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларининг мақсадли қабул қилиш ҳисобидан.
Қабул қуйидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича амалга оширилади (кундузги таълим шакли):
1. Геология қидирув технологияси (ўқиш муддати – 5 йил) – 60 та ўрин.
2. Нефть ва газ иши (ўқиш муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:
– Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш - 60 ўрин;
– Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш - 60 ўрин;
– Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш - 60 ўрин;
– Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш - 60 ўрин;
– Газ-нефть қувурлари ва газ-нефтни ер остида сақлаш омборларини қуриш ва таъмирлаш - 60 ўрин.
3. Иқтисодиёт (ўқиш муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:
– Нефть-газ комплекси ташкилотлари иқтисодиёти – 60 ўрин.
4. Менежмент (ўқиш муддати - 4 йил)
– Ишлаб чиқаришни менежменти - 60 ўрин.
Филиалга Қашқадарё вилоятидаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчилари орасида мақсадли қабул алоҳида танлов натижаларига кўра амалга оширилади. Мақсадли қабул бўйича танловдан ўтолмаган МТБ битирувчилари, умумий шартлар асосида Филиалга кириш учун имтихон топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 15 июндан интернет орқали oнлайн тарзда 24 соат давомида қабул қилинмоқда.
Кириш имтиҳонларида қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон (онлайн) шаклда тақдим этилиши лозим:
1. Таълим тўғрисидаги давлат ҳужжатининг нусхаси (ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат, ўрта ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом). Иккинчи олий маълумот олишни хоҳловчилар танлов комиссиясига олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхасини топширадилар.
2. Паспорт (ID карта) ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (абитуриентнинг фамилияси кирил алифбосида киритилиши керак).
3. 3х4 см фотосурат (рангли фотосурат, оқ фонда, протокол кўринишида).
4. Ариза (тўлдирилган шаклда).
Абитуриент Филиалнинг расмий веб-сайтидаги https://gubkin.uz анкетасини тўлдиради (Абитуриент учун ёрлиқ / Ҳужжатларни тақдим этиш) ва керакли ҳужжатларни юборади ( «Юбориш» тугмаси).
Қабул қилинган ҳужжатлар текширилгандан ва рўйхатдан ўтказилгандан сўнг абитуриент СМС-хабарнома олади. Унда рўйхатга олинган рақам ва ариза берувчининг телефон рақами кўрсатилган бўлади.
2021 йил 30 июль соат 18:00 да 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиниши якунланади.
Кириш имтиҳонлари 2021 йилнинг 3 июлидан 10 июлига қадар бўлиб ўтади: математика - 3 июль; физика - 7 июль; инглиз тили - 7 июль; рус тили - 10 июль. Филиалга кириш тестлари рус тилида бўлиб ўтади.
Имтиҳонлар куйидаги фанлардан ўтказилади:
• Математика (барча йўналишлар учун) - ёзма
• Физика (барча техник йўналишлар учун) - ёзма
• Чет тили (инглиз) “Иқтисодиёт” ва “Менежмент” йўналишлари учун - оғзаки
• Рус тили (барча йўналишлар учун) - ёзма
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати, маслаҳат, кириш имтиҳонлари санаси ва вақти ҳақида қўшимча равишда Филиалнинг расмий веб-сайтида https://gubkin.uz ва t.me/gubkin.uz расмий телеграм каналида эълон қилинади.
Қабул комиссиясининг иш вақти душанбадан – жумагача соат 08:30 дан – 18:00 гача, шанба 09:00 дан – 15:30 гача. Тушлик вақти: 13:00 дан – 14:00 гача. Якшанба дам олиш куни.
Қабул комиссиясининг call-марказ телефони: (+99871) 200-01-56.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|