“Ўзбекнефтгаз”: “Газли” газни қайта ишлаш заводида 4G алоқаси йўлга қўйилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ҳудудларида, шу жумладан, “Газли” газни қайта ишлаш заводида мобиль алоқа тизими талаб даражасида эмас эди.
Мобиль алоқа тизимининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини инобатга олиб, мутахассислар бу борада самарали ишларни бажаришди.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ҳудудий менежери томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида бу муаммо ўз ечимини топди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг доимий ҳамкори саналган “Ўзбектелеком” АЖнинг “UZMOBILE” компанияси томонидан “Газли” газни қайта ишлаш заводига 4G алоқа тармоғи ўрнатилиб, сифатли алоқа тизими йўлга қўйилди.
Ҳудудий менежер Ортиқбой Рўзметовнинг маълум қилишича, синов натижаларига кўра, алоқа сифати яхшиланиб, энди бу ерда ҳам юқори тезликдаги Интернет хизматлари ва сифатли алоқа хизматидан фойдаланиш имкони яратилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|