“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи-ходимлар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳлари иш бошлади (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Самимий ва қувноқ болажонлар учун ёз фаслининг гашти ўзгача. Ёзги таътил давомида болаларнинг янгича билим ва кўникмаларини эгаллашлари, янги дўстлар орттиришлари, мароқли дам олишларини ташкиллаштириш мақсадида бир қанча муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви ва Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 9 апрелдаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини 2021 йил ёзги мавсумга тайёрлаш ва мавсумни самарали ўтказилишини таъминлаш тўғрисида”ги қўшма қарори ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2021 йил 26 майдаги «2021 йилги ёзги мавсумда болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдириш тўғрисида»ги раёсат қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ташкилотлар тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларнинг 2021 йил ёзги мавсумида жами 8550 нафар ишчи-ходимлар фарзандларини дам олдириш режалаштирилган. Шундан оромгоҳларнинг биринчи навбатларига белгиланган режа асосида жами 1876 нафар болаларни дам олдириш учун қабул қилинди.
Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёш алангачи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёзги мавсумининг биринчи навбати жорий йилнинг 4 июн куни бошланиб, жами 350 нафар болалар ормгоҳларга қабул қилинди. Ёзги мавсум давомида жами 1400 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган.
Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли “Ниҳол” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёзги мавсумининг биринчи навбати жорий йилнинг 5 июнь куни бошланиб, жами 401 нафар болалар оромгоҳларга қабул қилинди. Оромгоҳда мавсум давомида жами 1400 нафар болаларни ҳордиқ чиқаришлари режалаштирилган.
Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли “Лочин” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёзги мавсумининг биринчи навбати жорий йилнинг 5 июнь куни бошланиб жами 1000 нафар болаларни дам олдириш учун қабул қилинди. Ёзги мавсум давомида жами 4000 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёзги мавсумининг биринчи навбати жорий йилнинг 7 июнь куни бошланиб жами 125 нафар болаларни дам олдириш учун қабул қилинди, ёзги мавсум давомида жами 550 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёзги мавсумининг биринчи навбати жорий йилнинг 10 июнь куни бошланиши ва жами 300 нафар болаларни дам олдириш учун қабул қилиниши белгиланган. Ёз давомида жами 1200 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган.
Оромгоҳдаги болажонлар ва катта ёшдаги болалар учун қизиқарли ва бой спорт ва кўнгилочар тадбирлар, мусобақалар, инглиз тили ўқув машғулотлари, ижодий танловлар ва маҳорат дарслари, турли хил шоу-дастурлар ташкил этилмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, болаларни қабул қилиш карантин қоидаларига мувофиқ ташкил этилган, барча ходимлар ва гуруҳлар гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланган. Болаларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|