June 11, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги бўш иш ўринларига 12 нафар номзод танлаб олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Аблуллаев топшириғига биноан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги бўш иш ўринларни малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида номзодлар ўртасида саралаш танлови ўтказилди.

Хусусан, жорий йилнинг 10 июн куни бошқармада бўш лавозимларга олий маълумотли номзодларни танлаб олиш икки босқичда бўлиб ўтди.

1-босқичда талабгорларнинг асосий билимларини аниқлаш учун тест синовлари ўтказилди. Тартибга кўра, агар талабгор тест якунлари бўйича 70 ва ундан ортиқ балл тўпласа, у иккинчи босқичга киритилиши мумкин. Унда жами 80 нафардан ортиқ номзод иштирок этди.

2-босқичда комиссия аъзолари томонидан тест якунлари бўйича 70 ва ундан ортиқ балл олган иштирокчилар билан суҳбат ўтказилди. Унда жами 17 нафар киши иштирок этди.

Суҳбатда давомида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси вакилларидан ташқари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Персонални бошқариш департаменти вакиллари ҳам иштирок этди.

Танлов натижасига кўра, 12 нафар номзод Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги муҳандис-техник ходимларнинг бўш иш ўринларига ишга жойлашиш учун тавсия этилди.

Таъкидлаш жоизки, номзодларни танлаш жараёни видеокузатув ёрдамида, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижро аппарати кузатуви орқали амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|