Конлар ва қудуқлар фаолияти
June 25, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Андижонда “Чақар” конидаги қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Водий нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Чақар” конининг 4-сонли қудуғида капитал таъмирлаш ишлари “Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.

Ушбу қудуқнинг 2070–2143 метр оралиқларидаги (очиқ ўзанда) қатламдан келган қумдан (қум тиқинидан) тозаланиб, қудуқга филтр туширилди.

Ўзлариштириш натижасида қудуқдан кунлик 150 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Чақар” газ конденсат кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган бўлиб, 2020 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|