“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Газлидаги “Кулбешкак” конида бўлиб, табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли яна бир кондаги табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ва унинг самарадорлигини ўрганди.
Ҳаво ҳароратининг кутилмаганда кескин пасайиб кетиши ортидан, Бухоро вилоятининг Газли ҳудудида табиий газ қазиб чиқариш мақсадида конларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг шароити бироз мураккаблашди.
Шу сабабли, Бошқарув раиси жойларда улар учун яратилган шароит ва вахта режимидаги ҳолатни шахсан ўрганиш мақсадида, ҳар бир кон кесимида вазиятни ўрганмоқда.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари конлар ва қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимларнинг, аввало, ётоқ жойларининг ҳолати, уларнинг озиқ-овқатлар билан қай даражада таъминланаётганлиги, махсус кийимларнинг ўз вақтида етказиб берилаётгани жойида назорат қилинди.
Ишчи-ходимлар билан суҳбатлашган Бошқарув раиси, аввало, улар учун барча шароит яратиб берилишини таъкидлаб, ишлаб чиқариш ҳолатларини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Кулбешкак” конида табиий газ қазиб олиш учун қудуқлар фонди 25 тани ташкил этиб, бугунги кунда кондан 1,1 млн куб метр табиий газ қазиб олинмоқда. Кондан қазиб олинган миқдорлар жами 21,5 км газ қувурлари орқали “Газли” газни қайта ишлаш заводига етказиб берилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|