Заводлар фаолияти
December 23, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Газли” газни қайта ишлаш заводида замонавий синов лабораторияси ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822-сон ва 2017 йил 11 ноябрдаги ПҚ–3373-сонли Қарорларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш” бўйича Дастур амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида Бухородаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Газли” газни қайта ишлаш заводида табиий газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмаси барпо этилиши билан бир қаторда, шу инвестицион лойиҳа дастурига киритилган халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган синов лабораторияси қуриб фойдаланишга топширилди.

Ушбу лабораторияга “Fortek” компанияси томонидан бир қатор замонавий лаборатория асбоб-ускуналари етказиб берилди.

Келтирилган лаборатория асбоб-ускуналарини ишга тушириш, созлаш ва лаборатория ходимларини янги асбоблар билан таҳлиллар ўтказишга ўргатиш учун "Fortek" компанияси мутахассислари томонидан ўқитиш ишлари ташкил қилинди.

Янги лаборатория асбобларида таҳлилларни ўткзишни ташкил қилиш мақсадида,
“Газли” газни қайта ишлаш заводи марказий лабораторияси лаборант ходимлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси синов лабораторияси ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи марказий синов лабораториясида малака оширдилар.

O’zDst ISO/IEC 17025:2019 стандарти бўйича лаборатория фаолияти ва ҳужжатларини актуаллаштириш ҳамда O’zDst 3410:2019 меъёрий ҳужжатига асосан синов лабораториясини техник жиҳатдан малакалилигига қўйиладиган умумий талабларни амалга ошириш учун ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу лабораторияда стандартларга мос равишда бир қатор таҳлиллар олиб бориш йўлга қўйилди, жумладан, технологик қурилмаларда қайта ишланган табиий газнинг умумий таркиби таҳлиллари, табиий газ таркибидаги водород сульфиди ва углеводородларнинг олтингугуртли бирикмалари ҳамда суюқ углеводородлар аралашмасининг саноат хроматографларида умумий таркибини таҳлил қилиш, сифатини назорат қилиш мумкин бўлди.

Ушбу лабораторияни ташкил этилиши ва таҳлиллар ўтказиш суюқликлар, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, суюқ мойларнинг солиштирма оғирлиги, қовушқоқлиги, ёниш даражасини аниқлаш имконини берди.

Синов лабораториясида ишга туширилган асбоб-ускуналар ёрдамида конлардан табиий газ билан бирга қазиб олинаётган газ конденсати маҳсулотларига бериладиган сифат паспорти бўйича барча таҳлилларни амалага ошириш, конлардаги қатлам сувлари ва технологик тармоқлардан қайтган буғ конденсати таҳлилларини олиб бориш имкони мавжуд бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|