October 26, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни илгари суриш” дастури доирасида ташкил этилган вебинарда иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Юридик департаменти ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ваколатхонасининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни илгари суриш” дастури доирасида ташкил этилган вебинарда иштирок этишди.

Унда Гамбург шаҳри ҳокимияти юридик департамент раҳбари, шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси, GIZ эксперти Бёрн Фарриеснинг “Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларнинг ташкил этилишининг ҳуқуқий асослари” ҳамда “Юридик хизмат ходимларини касб этика қоидалари” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Бундай семинар-тренинглар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департаменти ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари ўртасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертиза қилишнинг сифатини оширишга ёрдам беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|