“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртабулоқ-Денгизкўл-Сомонтепа” конлари мажмуаси ишчилар шаҳарчасидаги аҳвол “Ишчи гуруҳ”и томонидан ўрганилди
Бош саҳифа
2020 йил 12 декабрь куни Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртабулоқ-Денгизкўл-Сомонтепа” конлар мажмуаси ишчилар шаҳарчасида яшовчи ишчи-ходимларнинг мурожаати юзасидан – Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан зудлик билан жойига етиб бориб, ушбу ҳолатни тезкор равишда мурожаатчилар иштирокида атрофлича, чуқур таҳлил асосида, тизимли ҳар бир йўналиш кесимида ўрганиб чиқилди ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
“Ўртабулоқ-Денгизкўл-Сомонтепа” конлар мажмуаси ишчилар шаҳарчасидаги барча ётоқхоналарни исссиқлиги ходимлар иштирокида ўрганиб чиқилганда иситиш тизимида ҳеч қандай муаммо йўқлиги ётоқхоналар иссиқлиги, иситиш қувурлари (батареялар) ҳарорати кириш йўналиши 90 даража иссиқликда, чиқиш йўналиши 70 даража иссиқликда эканлиги маълум бўлди.
Иситиш қозонхоналари бир меъёрда белгиланган техник талаб даражасида ишлаётганлиги маълум бўлди. Хоналарда яшаб турган ишчи-ходимлар билан мулоқот давомида улар томонидан қиш мавсумида хоналарнинг доимий равишда иссиқ холатда бўлганлиги, иситиш тизимида ҳеч қандай нуқсон бўлмаганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Юқоридагиларга кўра, ишчилар шаҳарчасидаги иситиш тизими ишламаганлиги тўғрисидаги келтирилган важлар ўз исботини топмади ва ноўрин эканлиги маълум бўлди.
Видеолавҳада айтиб ўтилган ишчилар шаҳарчасидаги мавжуд кичик ҳажмдаги иссиқхоналарни мажмуа таркибидаги конлар ва сиқув компрессор станциялари бошлиқлари ҳамда ишчи-ходимлар жамоаси томонидан ўзаро келишган ҳолда қиш мавсумида ўз дастурхонлари учун ички имкониятдан фойдаланган ҳолда ташкил этилганлиги бу эса, хоналардаги иситиш тизимига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслиги маълум бўлди.
Ишчилар шаҳарчасидан сув таъминоти ноқонуний равишда чорва билан шуғулланаётган фермерларга берилаётганлиги тўғрисидаги эътирозлари ўрганиб чиқилганда “Сув таъминоти корхонаси” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига алоқадор эмаслиги, шунингдек, сув таъминоти ва чорва фермерлари билан ўзаро шартнома асосида сув билан таъминланаётганлиги, бу эса ишчилар шаҳарчасидаги ётоқхоналарда иситиш тизимига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслиги қайд этилди.
“Денгизкўл” конида паст босимли компрессор станциясини қурилиши ва шу муносабат билан янги иш ўринлари очилиши, ишга олинган ходимларни ётоқ жой билан таъминлаш мақсадида, кон бошлиқлари билан келишилган ҳолда мавжуд ётоқхоналарда яшаётган ишчи-ходимларни конлар кесимида тартиб билан жойлаштириш ва бундан мақсад захира хоналарини ташкил этиш эканлиги маълум бўлди.
Юқоридаги масалалар юзасидан ишчи-ходимлар билан юзма-юз ўтказилган суҳбат давомида ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини маълум қилиб, кўп йиллардан буён яшаб келаётган хоналаридан кўчишни истамаганликлари сабабли, ҳаяжонда ва жаҳл устида оқибатини ўйламасдан ҳар хил гапларни гапириб юборганликлари, ушбу нотўғри эътирозлар – жамоа фикри эмаслиги, ҳозирги яратиб берилаётган шароитларга ношукурлик қилиб қўйганликларини тан олишди.
Ҳозирги вақтда ишчи-ходимларни яшаш шароитларини ҳамда турмуш даражасини яхшилаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти томонидан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётган бир вақтда, жумладан, ишчи-ходимларнинг ойлик маошлари оширилганлиги, ишчилар шаҳарчасида яшаш учун барча шароитлар яратилганлиги, шунингдек, жамият томонидан бепул уч маҳал сифатли иссиқ овқат билан таъминланиб келинаётганлигини эътироф этишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|