“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлар ҳамда қудуқлар ҳолати ўрганилди (Фото)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2020 йилнинг шу даврига қадар 14 та қудуқ ишга туширилди ва бунинг натижасида 287тонна нефт, 162млн.762 минг м3 табиий газ ҳамда 5188 тонна конденсат олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлар ва қудуқларда бўлди.
Жумладан, “Кўлтак” конида 3 та қудуқ, “Жанубий Кемачи” С-1 сепараторни ўрта босимли коллекторга улангани, “Жанубий Кемачи” – “Кўкдумалоқ” Д-720мм газ коллекторидан “Алан” – “Зеварда” газ қувурига “перемичка” улаш, “Сомонтепа” конида ГБТК-2 қуриб ишга туширилганиди ва қурилмагача d-1020 мм узунлиги 33 км газ қувури ва қўшимча 1 та (“Янги Қизилработ”-“Ходжахайрам” Д-168мм узунлиги 17,6 км газ қувури монтаж килиш) иншоотлари ишга туширилгани ҳолатини ўрганилди.
Қурилиш-монтаж ишлари натижасида 45 млн. 194 минг куб метр табиий газ ва 310,6 тонна конденсат маҳсулотлари қазиб олинаётгани учун Бошқарув раиси конлар ва қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Таъкидлаш керакки, ички имкониятлар фойдаланиб “Жанубий Кемачи” кони ўрта босимли газ қудуқлар оптимал режимда ишлатиш мақсадида, “Жанубий Кемачи” ГКТҚ даги С-1 сепараторини қайта монтаж қилиб, ишга туширилгани натижасида, қўшимча кунига 120 минг м3 газ қазиб чиқаришга эришилди.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қилинган ишлар ўз самарасини бериб, “Ўртабулоқ” сиқув компрессор станциясидан диаметри 426 мм бўлган 300 метр газ қувури тортилди ва натижада кунлик 50 минг м³ табиий газ қазиб олишга эришилди.
Бошқарув раиси томонидан “Шимолий Муборак” конидаги бурғулашдан чиққан кунлик 80 минг м3 газ олиниши кутилаётган № 55-сонли қудуқда жиҳозлаш ва монтаж ишларини тезлаштириб ишга қўшиш, “Алан” конида бурғулашдаги кунлик 75 минг м3 газ олиниши кутилаётган 212-сонли қудуқни газ йиғув пунктига улаш учун тегишли жиҳозлар, шлейф қувурлари билан таъминлашни тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, Бошқарув раиси ва “Ишчи гуруҳ” “Зеварда”, “Алан” ва “Денгизкўл” конларидаги паст босимли сиқув компрессор станциялари қурилиши ҳолати билан танишиб, объектларни муддатидан олдин ишга тушириш, импорт ускуна ва жиҳозларни сифатли етказиб беришни тезлаштириш бўйича таъсирчан чора кўриш кераклигини таъкидлади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати