“Ўзбекнефтгаз”: “Саватли” конида кунлик 120 минг куб метр табиий газ ва 2,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Саватли” газ конденсат конидаги 10-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2030–2023 метр интерваллар оралиғида перфорация қилинди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.
Маълумот учун: “Саватли” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|