“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро вилоятида жойлашган “Саватли” конидан 99,3 млн куб метр табиий газ ва 1,3 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Бугунги кундаги республикада пандемия шароити бўлишига қарамай, республика истеъмолчиларини табиий газ ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар вахта режимида фаолият юритишда давом этишмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган “Саватли” конида ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Саватли” кони 2019 йилда кондаги 1- сонли қудуқни консервациядан қайтариш ишларидан кейин ишлатишга қўшилган. Ҳозирги кунда конда жами 6 та қудуқдан кунлик 550 минг куб метр табиий газ ва 7,0 тонна газ конденсати қазиб чиқарилмоқда.
2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, ушбу кондаги қудуқлар мажмуаси 9 та бўлиб, шундан ишлаётган қудуқлар 6 та, тугатилган қудуқлар 3 тани ташкил қилади.
2020 йилнинг январь–октябрь ойлари мобайнида ушбу кондан 82,450 млн куб метр табиий газ (режага нисбатан 100 %), 1 минг тонна газ конденсати (режага нисбатан 100 %) қазиб олинди.
Қудуқларда қазиб олиш кўрсатгичини ошириш мақсадида 2 та янги қудуқ (9-,10- сонли қудуқ) бурғиланиб ишга туширилиши ҳисобидан қўшимча кунлик 220 минг куб метр табиий газ ва 2,4 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.
“Саватли” конидан қазиб олинаётган табиий газ диаметри Ø-325/426 мм, умумий узунлиги 21,2 км бўлган қувур орқали “Кулбешкак” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатилади. Қурилмада қазиб олинган табиий газ дастлабки тайёрлаш жараёнидан ўтгач, диаметри Ø-426х18мм, узунлиги 31,5 км бўлган қувур орқали “Учқир” Газни олтингугуртдан тозалаш заводига етказилади. Завод қурилмаларида табиий газ таркибидан водород сульфид ва нордон газлар абсорбция жараёнида МДЭА эритмаси ёрдамида ажратиб олинади. Тозаланган табиий газ Учқир – Газли диаметри Ø-1020, узунлиги 47 км бўлган қувур орқали Газли магистраль газ қувурлари бошқармасига узатилади.
Қудуқлардан келаётган газнинг қисилишини олдини олиш орқали кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларини ошириш мақсадида 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ушбу конда Қудуқлар тармоқ мажмуасини қуриш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|