Конлар ва қудуқлар фаолияти
November 6, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Шимолий Бердақ” конида кунлик 135 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газ конденсат конидаги 94-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, қудуқга 2500–2624 метр интерваллар оралиғида фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 135 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|