Конлар ва қудуқлар фаолияти
October 19, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида кунлик 60 минг куб метр табиий газ ва 1,6 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газ конденсат конидаги 330-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2979–2864 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 60 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,6 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: "Шўртан" газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|