“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда олим ва профессор ўқитувчилар иштирокида илмий анжуман бўлиб ўтди (фото)
Бош саҳифа
Русский
Жорий йилнинг 21–22 декабрь кунлари “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда Тошкент кимё технология институтининг бир қатор олим ва профессор ўқитувчилари иштирокида корхонада фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларнинг илмий изланиш олиб боришлари ҳамда уларни илмий изланувчанликка (PhD) йўналтиришга бағишланган илмий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда Тошкент кимё технология институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори ҳамда олим ва профессор ўқитувчилари билан бир қаторда мажмуада илмий изланиш олиб бораётган бир қатор ёш изланувчан мутахассислар иштирок этишди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан бири – ёшларни илмга-фанга жалб этиш, уларнинг илгари сураётган лойиҳа ва ташаббусларини юзага чиқариш ҳамда эл-юртимизга фидойи, ватанпарвар инсон, изланувчан ва ўз устида ишлайдиган мутахассис бўлиб шакллантиришга хизмат қилади. Асосий мақсадимиз – илмий тадқиқот олиб бораётган иқтидорли ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий иш мавзуларини нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот лабораториялари билан ҳамкорликда олиб борилишини, шунингдек, ёшларнинг асосий илмий йўналишларини илм-фан соҳасидаги муаммоларга бағишланишини тўлиқ таъминлашдир.
Анжуман давомида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ҳамда Тошкент кимё технология институти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандумни имзолашдан мақсад, Тошкент кимё технология институтида таҳсил олаётган талабаларнинг мажмуада асосий ишлаб чиқариш жараёнларида амалий иш ўрганишларини ташкиллаштириш, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ўтказишларида, диплом иши мавзулари бўйича керакли материаллар билан таъминланишига кўмаклашиш, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириб бориш билан бир қаторда Шўртан газ кимё мажмуасида фаолият олиб бораётган ёш, илмий изланувчан мутахассисларнинг ҳар томонлама билим савиясини ошириш, корхонанинг мавжуд муаммоли масалаларини илмий ҳал этишга қодир салоҳиятли кадрлар захирасини яратишда институтнинг етук профессор-ўқитувчилар билан доимий ҳамкорликда иш олиб борилишини назарда тутади.
Анжуман якунида Шўртан газ кимё мажмуасига ташриф буюрган профессор олимларга эсдалик совғалари топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|