“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти бошлиғи лавозимига Феруз Ҳамидович Мадатов тайинланди.
Феруз Мадатов Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси компрессорларга хизмат кўрсатиш хизмати ремонт ишлари бўйича муҳандиси, Техника-технология бўлими бошлиғи, Бош технолог лавозимида фаолият юритган.
Шу кунга қадар эса, у “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти Газни тайёрлаш ва қайта ишлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|