“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги газ ҳайдаш агрегатларида модернизация ишлари амалга оширилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “ДКС УППБС” сиқув компрессор станциядаги 8-, 9-сонли газ ҳайдаш агрегатларида модернизация ишларини якуний босқичлари амалга оширилиб, суюқ углеводородларни ишлаб чиқаришни ҳажмини оширишга эришилмоқда.
Газ ҳайдаш агрегатларига лойиҳа бўйича Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ томонидан етказиб берилган газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмаларини (АВО) монтаж ва улаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек газ ҳайдаш агрегатларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида регламент ишлари ўтказилди.
Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмалари ПБАОҚ-1,2,3,4,5 навбатларидан чиқаётган тоза газ босимини кўтариб, магистрал газ қувурларга узатишдан иборатдир.
Сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларидан чиқаётган табиий газ босимини ошириш орқали пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишни таъминлайди.
Газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмаларини монтаж қилиб, кириш ва чиқиш шарли кранларини асосий газ қувурига улаш мақсадида 8-,9-сонли газ ҳайдаш агрегатларини тўлиқ нормал холатда тўхтатилди. Монтаж ишларини ўтказиш жараёнида газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмаларини йиғилиб, махсус автокран ёрдамида фундамент устига ўрнатилди ва махсус болтлар билан маҳкамланди. Шу билан бирга кириш ва чиқиш қувурига шарли кранларини пайдвандланди.
Регламент ва таъмирлаш ишларида ўтказиш жараёнида НК-16СТ русумли газтурбинали двигателларининг ички қисми махсус ювиш восита ёрдамида юмшатилган сув билан ювилди. Двигателни хаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилади. Двигател ва компрессорнинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширилади. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилади.
Ушбу ишларни амалга ошириш билан газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда компрессорнинг тоза газ ҳайдаш ҳажмининг ошишига, шунингдек, Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасига узатилаётган табиий газ ҳарорати туширилиб, қурилмани барқарор ишлаши таъминланди ва кунлик қўшимча 20 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш оширишга эришилди.
Маълумот учун: “УППБС-ДКС” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 9 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 16 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2008 йилда Украина давлатларининг “Мотор Сич ” АЖ ва “Сумское НПО” АЖ ларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|