“Ўзбекнефтгаз”: “2022–2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ўрганиб чиқилди
Бош саҳифа
Русский
Жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини ўрганиб чиқиш юзасидан ташкил этилган видео селектор йиғилишида Бошқарув Раиси топшириғига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислар қатнашиши таъминланди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов олиб борди.
Видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Юнесконинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Хладик, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятиниг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделька, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги ва Фанлар академияси илмий-текшириш институтлари, инновацион марказлар, ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари қатнашишди.
Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш Республика учун қўйидаги натижаларни бериши кутилмоқда:
– ёшларнинг ижодий ва инновацион қобилиятларини, инновацион тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
– микро ва макро даражаларда инновацион фаолиятни амалга ошириш ва ривожлантириш учун инновациялар сохасидаги мутахассислар сонини ошириш;
– мамлакатнинг халқаро майдондаги илмий салохиятини оширишга қаратилган миллий инновация инфратузилмасини шакллантириш ва замонавийлаштириш, инновацияларни кенг жорий этиш орқали бозор талабларига мослаштириш;
– ресурс сафарбарлигининг узлуксиз занжирини яратиш орқали фан ва бизнес интеграциясини мустахкамлаш;
– олий таълим муассасаларида тадбиркорлик муҳитини яратиш ва “спин-офф” академик компанияларини яратиш;
– иқтисодиётда инновацион махсулотлар ва ечимлар ишлаб чиқиш ва жорий қилишнинг ягона тизим “занжирини” яратиш орқали мамлакатда инновация ва технология секторларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, соҳадаги рақобат ва қизиқишни ошириш орқали техник ёрдам грантлари ва имтиёзли кредитлар ҳажмини кўпайтириш;
– “тубдан янгиловчи” инновациялар асосида кичик ва ўрта корхоналар сонини ошириш;
– “самарали” инновациялар салохиятига эга бўлган илмий ишланмалар ва стартапларни тижоратлаштириш даражасини ошириш;
– стартаплар ва кичик инновацион корхоналарни жахон стандартлари асосида бирлаштириб, инновацион кластерлар ва йирик корхоналар яратиш, уларни модернизация қилиш, илмий-техник ва услубий кўмак кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари бўйича диверсификация қилиш;
– “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишда хусусий секторни кенг жалб этиш ва уларнинг инновацион фаоллигини ошириш;
Бундан ташқари, Республика вилоятлари ва ҳудудларининг инновацион ва илмий салоҳиятини ошириш;
– инновацион ва юқори технологияли маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилиш улушини кенгайтириш;
– ички ва ташқи бозорда халқаро сифат сертификатига эга рақобатбардош миллий маҳсулотлар ҳажмини кенгайтириш;
– “тубдан янгиловчи” инновациялар асосида янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш орқали ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, хорижий давлатларда меҳнат қилаётган меҳнатга лаёқатли аҳолини юқори даромадли ва муносиб янги иш ўринлари билан таъминлаш;
– “тубдан янгиловчи” инновацияларга асосланган янги саноат ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш орқали самарадорлик ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
– янги рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулотларни оммавий ва арзон нархларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали қўшимча иктисодий қиймат (капитал) яратиш;
– ўзаро манфаат, рағбатлантириш, рақобат ҳамда тадбиркорлар ва инвесторлар учун мулкчилик хуқуқларининг кафолати каби жиҳатларга асосланган “инновация – капитал - инновация” циклик жараён фаоллигини таъминлаш;
– кундалик ҳаётдаги эҳтиёж ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган “тубдан янгиловчи” инновацияларга мунтазам сармоя киритиш маданиятига эга бўлган ташаббускор жамиятни шакллантириш.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|