“Ўзбекнефтгаз”: “Термиз нефть базаси”да фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳимоя иншоотларини фуқароларни қабул қилишга тайёрлашга бағишланган семинар ўтказилди
“Термиз нефть базаси” МЧЖда “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳимоя иншоотларини фуқароларни қабул қилишга тайёрлаш” мавзусида кўргазмали амалий-ўқув семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув машқини ўтказишдан мақсад объект фуқаро муҳофазаси раҳбарлар таркиби ҳамда тузилмалари командирлари ва шахсий таркибинининг фавқулодда вазиятлар рўй берганда ҳаракат қилиш ва бартараф этиш давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Семинарда нефть база фуқаро муҳофазаси тузилмалари, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ва алоқадор ташкилотлардан ҳамда Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан иборат жами 100 га яқин мутахассислар иштирок этишди.
Назарий машғулотлар давомида тузилмалар шахсий таркибига фуқаро муҳофазаси соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти кенг тарғиб қилинди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.
Тадбир давомида табий-экологик-техноген ҳодисалар содир бўлгандаги ҳаракатлар, ишчи-ходимларни ва товар-моддий бойликларни хавфсиз жойга эвакуация қилишда ҳаморликда амалга ошириладиган ташкилий ишлар акс этган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Кўргазмали амалий-ўқув семинари юқори тайёргарликлар асосида ташкил этилгани учун вилоят махсус комиссия гуруҳи томонидан “яхши” баҳоланди ва нефть база ташаккурнома билан тақдирланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|