“Ўзбекнефтгаз”: Нефт ва газ маҳсулотларини биржа орқали сотиш ва юклаб беришда коррупцион ҳолатларни олди олинмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан очиқ биржа савдолари орқали сотилган нефт ва газ маҳсулотларини ички ва экспортга сотиш ҳамда юклаб беришда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти тамонидан ушбу йўналишда коррупцияни йўқотиш учун кунлик сотиладиган маҳсулотлар ва истеъмолчиларга юклаб жўнатиш жараёнлари тасдиқланган жадвал ҳамда кетма-кетлик асосида олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирларни амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 мартдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ва 2021 йил 27 декабрдаги “Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари дастуруламал бўлмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ завод ва бошқармалари томонидан ички ва экспортга маҳсулотларни юклаб бериш жараёнида турли коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кунларга тенг тақсимланган жадвал асосида биржа савдорларига қўйиб келинмоқда.
Тизимдаги барча завод ва бошқармалардаги ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараётган етакчи менежерлар дастлаб огоҳлантирилади. Такрорий камчиликларга йўл қўйилганда эгаллаб турган вазифасидан озод қилиш масаласи кўриб чиқилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|