May 16, 2025

Энергетика соҳасида аёллар фаоллигига эътибор кучаймоқда

“Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2025” 27-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида энергетика соҳасининг долзарб мавзулари қаторида “Аёлларнинг энергетикадаги асосий позисиялари” мавзусига бағишланган форум бўлиб ўтди.

Унда аёлларнинг етакчилик салоҳияти, иш ва ҳаёт мувозанати, диверсификация ва тенглик консепсияси каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур форумда "Masdar", "UzAssystem" каби нуфузли компаниялардан вакиллар қатнашди.

Энергетика соҳасида гендер тенгликни таъминлаш, аёллар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг етакчилик салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнларида фаол иштирокини рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати