July 23

Магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури ташкил этилади

O‘zbekcha Ruscha

2023 йилнинг 18 июл куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Озарбайжон Республикасининг Давлат нефт компанияси – “SOCAR” ўртасида кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган эди.

Мазкур Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида “SOCAR” компаниясининг Вице-президенти З.Мустафаева бошчилигидаги делегация аъзолари “Ўзбекнефтгаз” АЖга ташриф буюрди.

Ушбу ташриф доирасида “SOCAR” делегация аъзолари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ҳамда HR-департаменти вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда кадрларни тайёрлашда тажриба алмашиш бўйича мулоҳазалар билдирилди ҳамда имзоланган Меморандумнинг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” ва “SOCAR” компаниялари кўмагида Тошкент кимё-технология институти ҳамда Боку олий нефт мактабида магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур қўшма таълим дастурига мувофиқ, магистрлар Тошкент кимё-технология институтида 1 йил, Боку олий нефт мактабида 1 йил таҳсил олишади ва ҳар иккала таълим муассасасининг дипломларига эга бўлишади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook