May 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда АИ 80 маркали бензин нархи ошгани юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда АИ 80 маркали бензин нархи ошгани борасидаги хабарлар ОАВ ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аввало шуни таъкидлаш керааки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчилар талаблари инобатга олинган ҳолда Республикадаги барча АЁҚШ орқали АИ 80 маркали бензинни сифатли тарзда етказиб берилишини тўла таъминлаб келинмоқда ҳамда автобензин тақчиллиги олди олиниб, доимий назорат ўрнатилган.

Бу борада истеъмолчилар фикри доимий равишда ўрганилиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “Ишчи гуруҳ”лари тузилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Йилнинг дастлабки 4 ойлигида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб чиқарилган АИ-80 русумидаги автобензин биржа савдоларида бир тоннаси учун 3 млн. сўм бошланғич нархларда қўйилиб келинган бўлса, талабгорлар томонидан ҳар бир тоннаси ўртача 7,8 млн. сўмдан сотиб олинган. Май ойида эса бошланғич нарх ўзгармаган ҳолда, тоннаси 8,8 млн. сўмдан сотиб олинган. Сотиб олиш нархи 1 млн. сўмга кўп ёки 13 фоизга ошган.

Бугунги кунда биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар борлигини ҳам инобатга олиш лозим.

Маълумот учун: январь-апрель ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 314,2 минг тонна ишлаб чиқарилган бўлиб, биржа савдолари орқали 305,3 минг тонна сотилган.

Ушбу даврда Жамият тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида жами 531,1 минг тонна хом ашё қайта ишланган бўлиб, шундан 103,7 минг тоннаси импорт хом ашёлар улушига тўғри келади 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 32,8 минг тонна кўп.

Ҳозирги кунда Жамият томонидан республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотларга бўлган талабларини қоплаш учун 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорларда углеводород хом ашёларини импорт қилиниши зарур бўлмоқда.

Маълумот учун: 2022 йил бошидан Европа давлатларида содир бўлаётган геосиёсий воқеалар фонида жаҳон нефть бозорида Brent нефтининг нархи ошиши кузатилган. Яъни 2022 йил январь ойида S&P Global Platts котировкаларида 1 баррель Brent нефтнинг ўртача нархи 87,2 долларни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич май ойи бошидан ўртача 111,1 долларни ташкил этмоқда ўсиш 27,5 фоизни ташкил этган.

Қўшни давлатларда автобензин нархлари таҳлил қилинганда ўсиш март ойига суръатлари нисбатан, Туркманистонда 0,2 фоиз, Қозоғистонда 13,9 фоиз, Қирғизистонда 17,7 фоиз, Россияда 63,2 %га ўсиш кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сон қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|