September 15, 2023

Жорий йилнинг ўтган даврида 675 та мурожаат кўриб чиқилди 

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг январь-август ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди.

Ўтган давр мобайнида келиб тушган жами 675 та мурожаатнинг барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъуллар томонидан кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 614 таси (91%) жисмоний, 61 таси (9%) юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:

• 170 таси (25%) иш масаласи;
• 109 таси (17%) ёқилғи масаласи;
• 81 таси (12%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
• 55 таси (7%) меҳнат муносабатлари;
• 50 таси (8%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари;
• 15 таси (2%) газ таъминоти;
• 195 таси (29%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми Жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олинган жами 675 та мурожаатдан, 154 таси қаноатлантирилган, 510 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 7 таси рад этилган, 4 таси иш жараёнида.

Жумладан, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 273 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 267 таси ижроси таъминланди, 6 таси кўриб чиқилмоқда.

1 060 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 1 761 та мурожаатга “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube