May 20, 2022

"Ўзбекнефтгаз": "Урганч нефт базаси"да автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмлар ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналар автосаройларини босқичма-босқич янгилаш, замонавий транспорт воситлари билан таъминлаш, кам юкланган транспорт воситаларини ўрнатилган тартибда “Е-аукцион” орқали сотиш, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан “Урганч нефт базаси” МЧЖда навбатдаги мониторинг ишлари олиб борилди.

Дастлаб нефт базадаги транспорт воситаларининг ҳолати, улардан оқилона фойдаланиш, сақлаш, GPS мосламаларининг мавжудлиги, ҳужжатларни тўғри юритилиши, ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, транспорт воситаларининг юкланганлик даражаси ўрганилди.

Шундан сўнг белгиланган вазифаларни бажариш учун жалб қилинган транспорт воситаларини ишга чиқиш олдидан йўл варақаларини ҳайдовчига расмийлаштирилиши назоратдан ўтказилди. Ҳайдовчининг белгиланган вазифани бажаришга лойиқлиги, тиббий соғломлиги, транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ва керакли бўлган барча ҳужжатларни расмийлаштирилиши ўрганилди.

Мониторинг давомида транспорт воситалари учун олиб келинган ёқилғи маҳсулотларни сақланиши, тарқатилиш ҳолати ва қолдиқлари кўздан кечирилди.

Мониторинг натижасида аниқланган хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул шахсларга огоҳлантириш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|