Бир гypyҳ ходимлар “Фахрий ёрлиқ” ва пул мукофотлари билан тақдирланди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 200 нафардан ортиқ ишчи-ходим “Фахрий ёрлиқ” ва бир ойлик маоши миқдорида мукофотланди.
Уларнинг ҳар бири мамлакатимиз нефть ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлида кўп йиллар самарали хизмат қилган, айримлари эса қисқа муддат ичида натижаларни кўрсатган ёшларни ташкил этади.
Улар Мустақиллик байрами, қолаверса ҳар йили сентябрь ойининг биринчи якшанбасида кенг нишонланадиган нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами арафасида кўрсатилган бундай эътирофдан мумнун эканлигини билдиришди.
Мукофотланган ходимларга машаққатли меҳнатлари учун миннатдорчилик ва келгуси ишларига муваффақиятлар билдирилди.