Коррупцияга қарши курашиш, молиявий бошқарувни рақамлаштириш ва коррупцион рискларни камайтириш бўйича семинар ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда 30 дан ортиқ вазирлик ва идора, халқаро экспертлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш, молиявий бошқарувни рақамлаштириш ҳамда коррупцион рискларни камайтириш йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича идоралараро семинар ўтказилди.
Унда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек “Ўзбекнефтгаз” АЖда, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, идораларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан инсон омилини қисқартириш, бизнес жараёнларини рақамлаштириш орқали оптималлаштириш, коррупцияга қарши интизомни мустаҳкамлаш, меъёрий-хуқуқий базани такомиллаштириш, коррупцион хатарларни камайтириш, турли талон-тарожликлар ва бу билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича назорат-профилактик ишлар амалга оширилганлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда иштирокчилар томонидан ўз йўналишларида коррупцияни олдини олиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилиб, тажрибалар ўртоқлашилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш юзасидан илғор тажрибалар, “Рақамли ҳукумат” доирасида давлат органларини рақамли трансформация қилишнинг асосий йўналишлари, хорижий аудиторлар томонидан комплаенс тизимини рақамлаштиришда илғор халқаро амалиётлар бўйича мастер-класслар ўтказилди.
Тадбир сўнгида, бу каби йиғилишларни мунтазам ўтказилиши юзасидан таклифлар берилди.