May 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан тизимда фаолият олиб борувчи барча автотранспорт воситалари ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари ҳамда амалиёт тажрибалари синовдан ўтказиш орқали мустаҳкамлаб борилади.

Навбатдаги имтиҳонлар “Урганч нефть базаси” ва “Тахиатош нефт базаси” МЧЖлар ҳайдовчиларининг ўртасида такрорий ўтказилди. Ҳайдовчилар учун ташкил этиладиган синов имтиҳонлари тартибига кўра, дастлаб улардан шаблон олинади, сўнгира оғзаки суҳбатдан ўтказилади. Синовдан ўтмаган ҳайдовчилардан 15 кундан сўнг такрорий имтиҳон олинади.

“Урганч нефть базаси” ва “Тахиатош нефт базаси” МЧЖлар ҳайдовчилари учун ташкил этилган такрорий имтиҳонларда дастлабки синовлардан ўта олмаган ҳамда маълум бир сабабларга кўра қатнаша олмаган хайдовчилар иштирок этишди.

Ҳайдовчилар берилган иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмай, синовларда паст натижани кўрсатишса, ишчи гуруҳ томонидан уларга нисбатан тегишли хулосалар чиқарилади ва чоралар кўрилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|