“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли цех ва қурилмаларда режали огоҳлантиручи таъмир (РОТ) ишлари амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Жумладан, Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли қурилмаларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, режавий кўрсатгичларнинг бажарилишини таъминлаш, авариявий тўхталишлар олдини олиш мақсадида технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш тизими ҳамда назорат ўлчов асбобларининг, таъмир ишлари ўрнатилган тартибда бажарилмоқда.
Таъмирлаш ишларини сифатли ўтказилиши бўйича "Режали огоҳлантирув таъмирлаш ишлари ўтказиш режа жадвали" асосида №18-цех Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг (УППБС) 4-тармоғида, табиий газни қуритиш қурилмасининг (УЦОГ) 4-тармоғида, СКС (ДКС) 4-тармоғида, жами 13 дона ТЖАБТ бошқарув шкафлари, 258 та назорат ўлчов асбоблари ва ижро этиш механизмларига 2022 йилда кўзда тутилган РОТ жадвалига асосан техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш давомида, ТЖАБТ бошқарув контроллерлари, АРМ ишчи станцияларида профлактик ишлар бажарилиб, барча назорат ўлчов асбоблари, ижро этувчининг механизмларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган қисмлари янгисига алмаштирилиб зарурий созлаш ишлари олиб борилмоқда. Иссиқлик қопламалари (изоляция) янгиланиб чиқилмоқда.
Барча бажарилган ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти метрология ва автоматлаштириш бўлими ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари назорати остида 24 соат давомида иш ташкиллаштирилган холда амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|