March 4

Завод атрофи табиий муҳити экологлар назоратида

O‘zbekcha Ruscha

“Uzbekistan GTL” заводида Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли Республика Давлат экологик экспертизаси маркази эксперт ва ҳудудий экология бошқармаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борди.

Асосий мақсад атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, заводда ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари, атмосфера ҳавосига ташланадиган манбаларни хатловдан ўтказишдан иборат.

Ўрганиш жараёнида Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан “Uzbekistan GTL” МЧЖ учун ишлаб чиқилган “Атроф муҳитга таъсир баёноти” экологик меъёрий ҳужжати ва экспертиза хулосасида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан танишув-мониторинг ишлари олиб борилди.

Мониторинг натижалари экспертлар томонидан тавсия этилган чора-тадбирлар тўлиқ бажарилгани, завод атроф табиий муҳити экологлар томонидан тўлиқ назоратга олинганини кўрсатди.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ PR хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook