“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан 497 та мурожаат келиб тушди
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-май ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппаратига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, жами 497 та мурожаат келиб тушган. Барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.
Мурожаатларнинг 455 таси (92%) жисмоний шахслардан ва 42 таси (8%) юридик шахслардан келиб тушган.
• 69 таси (14%) оғзаки мурожаатлардир.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларга кўра, 168 таси (34%) ишга кириш, 77 таси (16%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 46 таси (9%) меҳнат муносабатлари, 31 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 175 таси (35%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё вилоятидан 245 та (49%), Бухоро вилоятидан 54 та (11%), Сурхондарё вилоятидан 23 та (5%), Фарғона вилоятидан 21 та (4%), Самарқанд вилоятидан 17 та (3%) ва Тошкент шаҳрида 44 та (9%) яшовчи фуқаролардан келиб тушганлигини кўриш мумкин.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 497 та мурожаатдан, 115 таси қаноатлантирилган, 352 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 28 таси иш жараёнида.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 158 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 150 таси ижроси таъминланди, 8 таси кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 6 та мурожаат келиб тушган ва ижроси таъминланган.
Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 350 та онлайн маслаҳатлар берилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|