“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекистон нефт ва гази OGU 2022” кўргазмаси доирасида нефть ва газ соҳаси ходимлари ўртасида югуриш марафон ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан “24-халқаро “Ўзбекистон нефт ва гази OGU 2022” кўргазмаси доирасида Жамият Ёшлар иттифоқи, тизим корхоналари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “YOUTH MARATHON” югуриш марафонини ўтказилди.
Ушбу югуриш марафонида, Жамият ёшлари ва ходимларига юқори мотивация бериш мақсадида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби билан биргаликда, республикамизда ва жаҳон ареналарида ўзини кўрсатган енгил атлетикачиларимиз ва футболчиларимиз иштирок этишди.
Спорт – инсонни соғломлик сари етаклайди. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш инсон саломатлигига ижобий таъсир этиб уни жисмонан ривожлантиради. Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг соғлом турмуш тарзи ҳамда спортга бўлган эътиборини оширишга қаратилаётган мақсадлардан келиб чиқиб, ўтказилаётган ушбу марафонни соғлом турмуш тарзининг тарғиботи сифатида ҳам кўриш мумкин.
Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу югуриш марафонида 300 нафарга яқин ёшлар ҳамда соҳада меҳнат қилаётган ходимлар иштирок этишди ҳамда
ўз иродаларини синовдан ўтказишди. Ушбу марафонда Жамиятимиз ёшлари ва ходимлари фаол иштирок этганлиги, уларнинг спортга бўлган эътиборининг ошиб бораётганлигини яққол исботидир.
Тадбирда фаол қатнашиб, белгиланган масофани югуриб ўтган Жамиятимиз ва унинг таркибидаги корхоналарнинг 3 нафар хотин-қизларига ва 3 нафар йигитларига 1-чи, 2-чи, 3-чи ўринлари ғолиблиги берилди.
Бунда қизлар ўртасида I-ўринни Кибриё Авезова (“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ), II-ўринни Нигина Маҳмудова (“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ) ва III-ўринни Гулноз Абиниева (“Тахиатош нефт базаси” МЧЖ) эгалладилар.
Йигитлар ўртасида эса I-ўринни Нодир Ғаниев (“ЎЗЛИТИнефтгаз” АЖ), II-ўринни эса Ойбек Розимов (“Тахиатош нефт базаси” МЧЖ) ва III-ўринни Тимур Жўраев (И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети Тошкент филиали) қўлга киритишди ҳамда уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, белгиланган масофани югуриб ўтган “Энг ёши катта иштирокчи” Ҳаким Холмуродов (Муборак газни қайта ишлаш заводи), “Энг ёш иштирокчи” Усмонова Нилуфар (И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети Тошкент филиали), “Энг фаол эркак иштирокчи” Тоҳир Тўхтасинов (“Бунёдкор” ФК) ва “Энг фаол аёл иштирокчи” Барно Сайфуллаева (Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси)лар ўз номинациларида ғолибликни қўлга киритишди, уларга мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Келгусида ходимлар соғлом турмуш қоидаларига амал қилган ҳолда, спорт билан мунтазам равишда шуғулланишлари бўйича маслаҳатлар берилиб, бундай тадбирлар давом эттирилиши мақсад қилиб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|