Нефт базаларнинг фавқулодда ҳолатларга шайлиги баҳоланди
Андижон, Гулистон, Мароқанд нефт базалариниинг фавқулодда ҳолатларга тайёргарлигини текшириш мақсадида махсус-тактик машқлар ўтказилди.
Бундан кўзланган мақсад объектларда барқарор фаолиятни таъминлаш бўйича раҳбарият ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаш ва кўникмаларини оширишдан иборат.
Масъулларнинг кутилмаган нохуш вазиятларда унга қарши курашувчи куч ва воситаларини бошқариш ҳаракатларини кузатиш мақсадида шартли равишда ёнғин юзага келтирилди.
Фавқулодда вазиятларда ходимларнинг ўзларини тутиши ва қоидаларга амал қилиши ҳамда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиши бўйича чора-тадбирлари намойиш этилди.
Ўқув машқлар сўнггида мутахассислар томонидан ходимлар билими, тезкор ҳаракатлари муҳокама қилиниб, нефт базалар фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ва уни бартараф этишга “Тайёр” деб баҳоланди.