March 1, 2024

Олимлар билан ҳамкорликда техноген чиқиндидан фойдали маҳсулот ажратиб олиш йўлга қўйилади

O‘zbekcha Ruscha

“Uzbekistan GTL” МЧЖда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Материалшунослик институти вакили билан илмий-техник ишлар бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Унда завод раҳбарияти ва маҳаллийлаштириш бўлими масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашувда “Uzbekistan GTL” заводининг Фишер-Тропш реактори ва Маҳсулотга охирги ишлов бериш цехининг фильтр қурилмаларидан ҳосил бўлаётган техноген чиқиндилар бўйича ўтказилган бирламчи лаборатория тадқиқотлари натижалари кўриб чиқилди.

Унга кўра, мазкур фильтр қурилмаларидан ноёб металл бирикмалар, тўйинган углеводородлар ва кремний оксид каби маҳаллий материаллар ажратиб олиниши йўлга қўйилишининг дастлабки босқичи амалга оширилди.

Учрашувда қурилмаларда ҳосил бўлаётган чиқиндиларни чуқур қайта ишлаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини устувор йўналишлари ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари белгилаб олинди.

"Uzbekistan GTL" МЧЖ PR хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook