“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги маҳсулотларни юклаш электрон автомобил тарозиси қиёсловдан ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларни рақамлаштириш, барча жараёнларни қайта такомиллаштириш орқали шаффофлик таъминланмоқда.
Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводи Маҳсулотларни юклаб истеъмолчиларга жўнатиш Газни олтингугуртдан тозалаш 5-сонли цехида олтингугурт юклаш электрон автомобил тарозиси навбатдаги Давлат қиёсловидан ўтказилди.
Ушбу жараён ”Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бўйруғида кўрсатилан ўлчов воситаларини қиёслашлараро ва калибрлашлараро муддатида кўрсатилган сана бўйича “ГОСТ 8.453–82”, “ГОСТ 29329–92” талаблари асосида ўз вақтида ўтказилди. Қиёслов ишлари ўрнатилган тарозининг ҳар бир сезгир элементига керакли миқдорда давлат стандартларидаги эталон тошлар ўрнатилиб, амалга оширилди. Бу ўлчашлар натижасида истеъмолчиларга етказиб бераётган маҳсулотнинг миқдорини шаффофлигини ва ўзаро ишончлиликни таъминлайди.
Ўлчаш давомида “ГОСТ 29329-92” га мувофиқ, даража кўрсаткичи, тарози оғирлигини компенсация қилиш мосламаси, тарозидан фойдаланиш доирасини чеклаш ёки кенгайтиришни белгилайдиган ёзувлар мавжудлиги, қопламалар сифати, тарозилар ва асосий белгиларни қўллаш, призмаларни ўрнатиш ва маҳкамлаш ҳамда тортилган юк қийматининг дискретликлари “ГОСТ 29329-92” талабларига мувофиқлиги, тарозисининг паспортида тарози илгаги ва юкни қабул қилиш мосламасининг мустаҳкамлик синовлари тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги ва шу каби бир қанча параметлар босқичлари бажарилди.
Барча бажарилган ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти метрология ва автоматлаштириш бўлими ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан назоратга олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|