“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида бир кунда 51,8 млн куб метр табиий газ қайта ишланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи табиий газни қайта ишлаш ҳажми бўйича Ўрта Осиёда иккинчи ўринда туради. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган ушбу завод 1971 йил декабрь ойида ишга туширилган бўлиб, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритаётган қўшма корхоналар томонидан қазиб чиқарилган табиий газни Давлат стандартларига мувофиқ қайта ишлаш, суюқ углеводород ва олтингугурт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади.
Заводда 3200 дан ортиқ малакали мутахассисларга эга бўлган ушбу йирик корхонада дастлаб табиий газни қайта ишлаш қуввати йилига 5 миллиард куб метр бўлган. Кейинчалик, турли йилларда янги қувватлар фойдаланишга топширилиши натижасида заводнинг йиллик қуввати 29,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш даражасига етказилди.
Ўз навбатида, заводда ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва электр энергия ресурслари харажатларини кескин қисқартириш мақсадида, заводда мустақил электр энергия ресурсларини ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалиётга тадбиқ қилинмоқда.
Жумладан заводда пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасининг 1-, 2-, 3-тармоғи модернизация қилинди, 4-тармоғи янгитдан қурилиб, ишга туширилди. Эндиликда ушбу қурилма пропан-бутан аралашмасини қайта ишлаб, йилига кўшимча 62 минг тонна суюлтирилган газ ва 22,5 минг тонна газ конденсатини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди.
Бугунги кунда, завод томонидан бир кунда 51,8 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 13,5 млн куб метр) табиий газ қайта ишланмоқда. Табиий газни қайта ишлаш натижасида, 1 166 тонна суюқ углеводородлар (шундан 860 тонна суюлтирилган газ) ва 1000 тоннага яқин олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.
Республика аҳолиси ва бошқа турдаги истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида, завод томонидан бир кунда “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига 47,0 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 12,4 млн куб метр) товар газ, ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 850 тоннага яқин суюлтирилган газ (аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун) вагон ва авто цистерналар орқали етказиб берилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|