Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раисининг тегишли буйруғи билан Илҳомов Жалолиддин Икром ўғли Жамият Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ж.Илҳомов шу кунга қадар "Ўзбекнефтгаз" АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қайд этиш жоизки, 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан бу борадаги режалаштирилган ишларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди.
Бугунги кунда Жамиятда Президентимизнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 30 та бошқарма, завод ва тизим ташкилотларида фаолият юритаётган 5500 нафарга яқин ёш ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни тартибга солувчи ёшлар етакчилари тайинланган. Улар фаолияти Бошқарув аппаратида тузилган Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши томонидан мувофиқлаштириб борилади.